Ўзбекистон Ногиронлар жамияти (кейинчалик матнда Ногиронлар жамияти) - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йилдаги 18-сонли Қарорига асосан ташкил этилган бўлиб;
- мамлакатимизда ногиронларга тенг имкониятларни яратиш, ижтимоий ҳаётда фаол қатнашишлари учун кўмаклашиш, баҳоли қудрат меҳнатга жалб этиш, ижтимоий-маиший масалаларни ҳал қилишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида фаолият юритадиган;

- Республикамизнинг барча вилоят, шаҳар-туманларида ҳудудий бўлим ва бўлинмаларига эга бўлган;
- ногиронлар ташкилотлари ичида мамлакатимизда ногиронлиги бўлган жисмоний шахслар билан ишлайдиган энг йирик ННТ ташкилот ҳисобланади.